Юрт тинчлиги, халқ осойишталиги йўлида қурбон бўлганлар хотирасини ёд этиш халқнинг азалий қадриятларидан саналади. “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан МХХ ходимлари ҳамда УрДУ ёшлари иштирокида 2016 йил 14 январь куни Урганч шаҳри С.Ничипуренко кўчасида жойлашган ёдгорлик монументи олдида Ватан ҳимояси йўлида қаҳрамонларча жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган миллий хавфсизлик хизмати ходими Сергей Ничипуренко хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбирни УрДУ Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори С.Давлетов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда шунингдек меҳнат фахрийлари номидан С.Наврўзов, “Камолот” ЁИҲ фаолларидан бири У.Хўжамуратов ҳамда УрДУ қошидаги 2-сонли Академик лицейнинг “Ораста қизлар” клуби аъзолари чиқишлар қилишди.
Хотира ёдгорлиги олдида тўпланганлар жасур ва мард йигитни яна бир бор эсга олишгач, харбий хизматчилар, Маърифат маҳалласи фаоллари ҳамда талаба-ёшлар томонидан ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйилди.
Тинч ва осуда мамлатимизда Ватан ҳимоячилари кунининг умумхалқ байрами сифатида нишонланишини ўсиб келаётган ёш навқирон авлод қилбида ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳини янада кучайтириши шубҳасиздир.