avatar
Куч
973.42
Рейтинг
+408.04

URGANCH DAVLAT UNIVERSITETI

Мақолалар

Территориально-отраслевая структура промышленности Республики Узбекистан

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Территориально-отраслевая структура промышленности Республики Узбекистан


Рузметов Дилшод Рузимбаевич, к.г.н., старший преподаватель


Ургенчский государственный университет имени Аль- Хорезми, факультет Естествознания, Ургенч, Узбекистан


Возникновение и развитие промышленности Узбекистана в основном связано с периодом бывшего Союза. В годы советского правления были созданы основные отрасли промышленности, нынешняя картина территориальной структуры отрасли обусловлена созданием базисных отраслей, освоением ресурсов и политикой централизации производительных сил.


В составе промышленности по-прежнему лидирует топливо–энергетический комплекс (30,4%), в котором велика доля топливного сектора. Добыча природного газа, нефти и газа-конденсата считается приоритетным направлением. В нефтегазовой области Приаралья сейчас реализуются многосторонние совместные проекты, в том числе российскими компаниями.


Глобаллашув шароитида халқаро мигриция

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Инсониятнинг бутун тараққиёти давомида миграцион жараёнлар жаҳоннинг демографик манзараси шаклланишида муҳим аҳамият касб этиб келган. Иқтисодий ва сиёсий глобаллашув шароитида халқаро миграция жараёнларининг нафақат хусусиятлари, балки уларни белгиловчи омиллар ҳам бир мунча ўзгарди.   


Миграция(лот. migratio — кўчаман, жойимни ўзгартираман) — аҳоли-нинг бир жойдан иккинчи жойга кўчишини англатади. Бугунги кунда халқаро миграция ўзининг кўлами, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий оқибатлари нуқтаи назаридан турли минтақалар ва мамлакатлар учун катта аҳамиятга эга бўлган ҳодиса ҳисобланиб, бунда замонавий миграция жараёнларининг асосий йўналишлари кам тараққий этган мамлакатлар аҳолисининг иқтисодий ривожланган давлатлар ҳудудига кўчишидан иборат бўлмоқда. БМТ маълумотларига кўра, 2000 йилда жаҳон бўйича 174,8 млн. расмий мигрантлар рўйхатга олинган.


Таъкидлаш жоизки, миграция жараёнларнинг кўлами доимий ўсиш тенденциясига эга бўлиб, унга тобора кўпроқ кишилар жалб этилмоқда. Хусусан, 2000 йилнинг ўзида мигрантлар сони ўтган йил билан солиштирганда 20,8 млн. кишига, ёки тахминан 13,5% га ошган.


Ўзбекистон Республикасида экологик хавфсизликни таъминлаш йўлидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг баъзи масалалари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

 


Ш.Аллаберганов


Урганч Давлат университети.


 


Истиқлолнинг дастлабки кунларидан Ўзбекистонда табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, ҳозирги ва келажак авлод учун тоза табиий муҳитни сақлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ушбу соҳадаги мавжуд вазифалар ва мамлакатимизда экологик ҳолатни барқарорлаштиришга доир муаммоларни ҳал этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ҳамда ҳаво мусаффолигини яхшилаш, уларни зарарли чиқиндилардан ҳимоя қилишга доир амалга оширилаётган кенг кўламли дастурлар давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва мамлакатимизнинг барча фуқароларининг саъй-ҳаракатини бирлаштиришни кўзда тутади.


Зеро, мамлакатни барқарор ривожлантириш, экологик муаммоларни  босқичма-босқич бартараф этиш учун кейинги йилларда узоқ муддатга мўлжалланган дастурлар устида жиддий ишлар  олиб  борилмоқда.


Ёшларни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш механизмлари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

 


Урганч Давлат университети тадқиқотчиси,


Айтбоев Мансурбек Юсупович


 


Миллатлараро тотувлик — миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири бўлиб, у муайян ҳудуд, давлатда турли миллат вакилларининг ҳамжиҳат яшаши, ҳамкорликда фаолият юритишини ифодаловчи  тушунча. Ёки бошқача айтганда, миллатлараро тотувлик ғояси умумбашарий қадрият бўлиб, турли халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётида  муҳим омилдир.


Миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш шунинг учун ҳам долзарбки, бугунги кунда жамият ҳаёти ва кишиларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва мустақил ривожланишни таъминлаш учун зарур бўлган иқтисодий, маънавий тушунча ва қадриятларни ўқувчиларга таълим жараёнини олиб бориш жараёнида  сингдириш мумкин. У қуйидагилардан иборатдир: