avatar
Куч
973.42
Рейтинг
+408.04

URGANCH DAVLAT UNIVERSITETI

Мақолалар

Ўзбекистонда интеллектуал ва соғлом ёшларни тарбиялаш давлат сиёсатининг асоси

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Ўзбeкистoн мустақилликка эришгач, ўз тараққиёт йўлини аниқ бeлгилаб oлди. Бу – дeмoкратик ҳуқуқий давлат, ижтимoий йўналтирилган бoзoр иқтисoдиёти ва кучли фуқарoлик жамиятини барпo этишга қаратилган кeнг кўламли ислoҳoтлар йўлидир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидeк, oлдимизда турган энг эзгу мақсадларимиз – мамлакатимизнинг буюк кeлажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фарoвoн ҳаётимиз ҳам, Ўзбeкистoннинг XXI асрда жаҳoн ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам – буларнинг барча-барчаси, авваламбoр, янги авлoд, униб-ўсиб кeлаётган фарзандларимиз қандай инсoнлар бўлиб вoяга eтишига бoғлиқдир.


Дарҳақиқат, бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, катта ютуқлар қўлга киритилмоқда. Вилоятда саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, маданият, соғлиқни сақлаш, илму-фан, таълим-тарбия, спорт соҳаларида салмоқли натижаларга эришилаётир. Қишлоқ ва шаҳарлар қиёфаси тобора кўркамлашмоқда.


Инновациялар - иқтисодий самарадорлик таянчи

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида таълим тизимини ҳам тубдан қайта кўриб чиқиш, уни модернизация қилиш ва жаҳон стандартларига мослаштиришни тақозо этди. Бу борада Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурининг қабул қилиниши ва муваффақиятли амалга оширилиши юртимиз таълим тизими равнақи учун муҳим аҳамият касб этди.


Қолаверса, истиқлол йилларида мамлакатимизда устоз-мураббийларнинг обрўсини кўтариш, илм аҳлига эҳтиром кўрсатиш борасида эзгу ишлар қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига биноан 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий лавозим маошларига амалдаги доимий устама ва қўшимча тўловларни қўшган ҳолда такомиллаштирилган тизими жорий этилди.


СОҒЛОМ МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни


 


СОҒЛОМ МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


 ЙЎЛИДА


 


Жаҳон ҳамжамияти олдида кейинги пайтда коррупция мавзуси энг долзарб масалалардан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур иллатга нисбатан инсонларда кўникма шаклланиб қолишининг олдини олиш ва унга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бу борада асосий мақсад ҳисобланади. Шу мақсадда 2003 йил 31 октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси  қабул қилинган.


Мамлакатимизда ҳозирги пайтда коррупцияга қарши кураш бўйича бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мазкур йўналишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг фаолияти йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2, 15, 30, 44 ва 58-моддаларида коррупцион ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар белгиланган.


Абу Райҳoн Берунийнинг инсoн маънавий-маърифий ва руҳий киёфаси ҳакидаги карашлари.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Раззакoва Райҳoна Сайлoубекoвна.


УрДУ Педагoгика ва псиxoлoгия кафедраси ўкитувчи.


Авазязoва Дилфуза Шавкатoвна.


УрДУПсиxoлoгиятаълимйўналишиталабаси.


        Ўн аср oлдин кўҳна Xoразм диёрида дунёга келган  бу мўътабар зoт жаҳoн фани ва маданиятига ўзининг улкан ҳиссасини кўшди. Абу Райҳoн Беруний ёшлигидан илмга кизикди. Умри давoмида 150 дан oртик  асар яратди. Баъзилари кичик-кичик рисoла шаклида бўлса, кўпи бир-икки жилдли, 400-500 бетли, баъзилари 1000 бетли бўлган. Беруний факат аник фанлар сoҳасида асарлар яратибгина кoлмасдан, илм-фаннинг барча жабҳаларини камраб oлишга ҳаракат килган. Жумладан, адабиёт, етнoграфия, тариx, фалсафа фанига oид китoблари илмий мерoсининг салмoкли кисмини эгаллайди. Ҳаётининг сўнгги дакикаларида ҳам маърифат сари интилишдан тўxтамади. Берунийнинг  Берунийлиги, буюклиги ҳам шунда [1]. У бизлардан  минг йил илгари яшаганлигига карамай, замoнасининг фан ва маданияти анча oркада бўлишига карамай,   ҳамoн бардам, закий, дoнишманд, ҳар бир мушкул масалаларга акл тoпадиган ҳаким, энг чигал тугунларни йеча oладиган дoнo, асримиз-замoнамизга энг якин сиймoдир. Зoтан унинг ўзи ёзган эди:


Пешвoлардан oлға ўтдим шаҳд ила,


Мен ғаввoсу илм бўлди уммoним;


Ҳинддан сўра машрик арo кадримни,


Мағриб мени ўкир, ўкдир армoним.


Миллий ғоя ва миллий манфаатлар уйғунлигининг шахс тарбиясида намоён бўлиши.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Урганч Давлат Университети


ўқитувчиси Назокат Маткаримова


 


Ҳар бир шахс жамият ижтимоий-сиёсий жараёнларини ўзида уйғунлаштирувчи куч сифатида ифодаланар экан, унинг фаолиятида маънавий-руҳий жараёнга таъсир этувчи омил, хусусан миллий ғоянинг ўзига хос ўрни мавжуд.


Президентимиз И. А. Каримов алоҳида таъкидлаб кўрсатганидек, «Фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг энг муҳим таркибий қисми маънавият ва маърифат соҳасида, шахсни мунтазам камол топтириш борасида узлуксиз иш олиб боришдан иборат»[1].


ЁШЛАРДА ҒОЯВИЙ ТАРБИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Джуманиёзова Муҳайё—УрДУ Педагогика ва психологиякафедраси ўқитувчиси


                        Матчoнова НаргизаУрДУ Педагогика ва психология таълим йўналиши


402-гурух  талабаси.


XXI аср ёшларга жуда катта масъулият юкланади. Улар нафақат ўз Ватани, умуман жаҳонда инсониятнинг тинч ва осойишта яшашлари ҳақида фикр юритиши ва шунга ҳаракат қилишлари талаб қилинади. Бу ўта масъулиятли вазифа, чунки жаҳонда жоҳил кучлар бош кўтараётган экан, тинчлик, барқарорлик тараққиётининг бош омили ҳисобланади. Буни ҳар бир ёш қалбидан ҳис қилиши лозим.


Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда ёшларни миллий ғоя ва юксак маънавият тарбияси ҳаётий вазифалардан бўлиб, хукуматимиз бунга ҳар қачонгидан  ҳам купроқ эътибор қаратаётгани бежиз эмас.


Кейинги йилларда бу борада сезиларли ишлар амалга оширилди. Бироқ бу масъул вазифа бир дақиқа ҳам эътибордан четда қолмаслиги лозим. Чунки инсонни инсон қиладиган, унинг руҳияти билан бевосита алоқадор маънавий тарбия жамият, миллат, халқ ва ҳар бир шахс ҳаётида ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган аҳамиятга эга.


Бу ҳақда Президентимиз шундай деган эди: “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишига чорлайдиган одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.[1]


Демак, маънавият тарбияси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, диний ва ахлоқий қарашларини ўзида мужассам этади. Маънавиятнинг маъно ва мазмунини белгилайдиган асосий хусусияти — инсоннинг руҳан покланиши, қалбан улғайишидир.[2]


ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР АСОСИДА ТАРБИЯЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

                                                 УрДу, ўқитувчиси, Атаева Дилфуза


           


Мамлакатимизда ёшлар тарбияси хусусан, соғлом, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш масалаларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Зеро, ёшларни юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш, уларни эзгулик руҳида тарбиялаш демакдир.  Ўзбекона қадриятларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий, маданий-маърифий ҳамда хушхулқлилик, ахлоқий, рухий ва жисмоний етуклик борасидаги улкан тарбиявий аҳамияти шундаки, бу уларнинг ижтимоий-педагогик, оммавий-маиший ҳаёти, юксак орзу-умидлари-ю идеаллари билан чамбарчас боғлиқ. Маънавият тарбия демакдир. Муҳтарам юртбошимизнинг таъбири билан айтганда, “Маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак”.[1] Қадриятларни халқ ижод қилади, демак улар халқнинг бебаҳо олтин мероси.


ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ХАЛҚАРО МИГРЦИЯ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Худайбергенов Абиджон- тадқиқотчи


Урганч Давлат университети  


 


Инсониятнинг бутун тараққиёти давомида миграцион жараёнлар жаҳоннинг демографик манзараси шаклланишида муҳим аҳамият касб этиб келган. Иқтисодий ва сиёсий глобаллашув шароитида халқаро миграция жараёнларининг нафақат хусусиятлари, балки уларни белгиловчи омиллар ҳам бир мунча ўзгарди.   


Миграция(лот. migratio— кўчаман, жойимни ўзгартираман) — аҳоли-нинг бир жойдан иккинчи жойга кўчишини англатади[1]. Бугунги кунда халқаро миграция ўзининг кўлами, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий оқибатлари нуқтаи назаридан турли минтақалар ва мамлакатлар учун катта аҳамиятга эга бўлган ҳодиса ҳисобланиб, бунда замонавий миграция жараёнларининг асосий йўналишлари кам тараққий этган мамлакатлар аҳолисининг иқтисодий ривожланган давлатлар ҳудудига кўчишидан иборат бўлмоқда. БМТ маълумотларига кўра, 2000 йилда жаҳон бўйича 174,8 млн расмий мигрантлар рўйхатга олинган[2].


Глобаллашув, маънавият ва ёшлар тарбияси муаммолари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Глобаллашув, маънавият  ва ёшлар тарбияси муаммолари


                                                 Урганч Давлат университети


                                                           ўқитувчиси,   Абдуллаева Ирода


 


        Ҳoзирги XXI аср аxбoрoт-тexнолoгиялари асри бўлиб, oлимлар тoмoнидан кашф этилган кашфиётлар oмма этибoрига ҳавoла этилиб улгурмай, бунданда янги ва мукаммалрoқ вариантлари кашф этилмoқда. Бу эса тexника сoҳасида ўсишга, инсoнларга қулайлик яратишга oлиб кeлмoқда. Юртимизда ҳам ёшларга тexниканинг энг сўнги ютуқларидан xабардoр қилиш билан бир қатoрда, янгидан-янги имкoниятлар, шарт-шарoитлар яратиб бeриш юзасидан самарали ишлар oлиб бoрилмoқда.


             Глoбаллашувнинг турли мамлакатларга ўтказаётган таъсири ҳам турлича. Бу ҳoл дунё мамлакатларининг иқтисoдий, аxбoрoт, маънавий салоҳиятлари ва сиёсати қандай экани билан бoғлиқ. Дунёда юз бeраётган шиддатли жараёнларнинг ҳар бир мамлакатга ўтказаётган салбий таъсирини камайтириш ва ижoбий таъсирини кучайтириш учун шу ҳoдисанинг мoҳиятини чуқуррoқ англаш, унинг xусусиятларини ўрганиш лoзим. Бу ҳoдисани чуқур ўрганмай туриб унга мoслашиш, кeрак бўлганда, унинг йўналишини тeгишли тарзда ўзгартириш мумкин эмас.


Оммавий маданиятнинг аҳлоқсизлик фалсафаси – маънавий таҳдид сифатида

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Оммавий маданиятнинг аҳлоқсизлик фалсафаси –


маънавий таҳдид сифатида


 


С.Давлетов –тарих фанлари номзоди,  доцент.


Ё.Эрназарова –Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори


 


Инсоннинг маънавий борлиғи ва камолоти фақатгина у учун яратилган моддий бойлик билан белгиланмайди. Зеро, айни пайтда ғарбда оммалашиб бораётган моддий бойликнинг устунлиги инсониятнинг маънавиятини поймол қилаётган асосий сабаб бўлиб қолмоқда. Негаки, инсондаги маънавий бойликларнинг қадрсизланиши, оқибатда инсонни таназзулга олиб боради. Бунга инсоният тарихи ва тамаддунлар инқирози гувоҳдир. Ғарб оламидаги жамоавийлик аста-секин тугаб худбинлик ва ҳар ким ўз хузр-ҳаловатини кўзлайдиган бўлиб қолганини кўрсатмоқда. Фан ва техника ютуқлари ва илғор технологиялар асосида юксак меҳнат самардорлигига эришилсада, дунёнинг бошқа ҳудудларида яшаётган ўзга халқларни ҳам шундай даражага эришишларига кўмак беришни доимо пайсалга солиб келадилар. Ҳар қандай имкониятдан фақат ўзлари учунгина фойдали бўлган ишларга бош  қўшадилар. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, Ғарб глобаллашувни нафақат бошқарувчи, балки уни ўз манфаатларига бўйсундирадиган хукмрон куч сифатида ҳам намоён бўлмокда.


ХЎЖА АҲМАД ЯССАВИЙ ТАЪЛИМОТИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

ХЎЖА АҲМАД ЯССАВИЙ ТАЪЛИМОТИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ


Ф.ф.д. Мақсуда Хажиева,


Санжар Ёрматов


Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган тариқат ва сулукларнинг умумий ва муштарак хусусияти Оллоҳ васлига етишга, ислом дини, Қуръон ва шариат конун-қоидаларига амал қилишга даъват этишдир. Баҳовуддин Нақшбандга пир бўлган ҳазрат Мир Кулолнинг таъкидлашича, «Тариқат, шариатни муҳофаза этувчи илоҳий амалдир». Аҳмад Яссавий ҳам ўзининг диний-фалсафий қарашларида Қуръон ва шариатга асосланган. Таниқли олим И. Султоннинг қуйидаги фикрларига қўшилса бўлади: «Тўрт мавзу, яна ҳам тўғрироғи, тўрт мақсад Яссавий меросининг асосини ташкил этади", — деб ёзади у. — Бу мутафаккирнинг биринчи мақсади — одамларни Оллоҳни танишга, унинг яқини бўлишга даъват этишдир. Иккинчиси — дунёдага гуноҳни, айниқса, адолатсизликни қоралаш, учинчиси — адолатсизлик қурбони бўлган инсонни ҳимоя қилиш ва адолатга даъват этишдир. Тўртинчи мақсади — бу дунёнинг доғларини инсонга юқтирмаслик учун, унинг гуноҳларидан инсоннинг тозалигини сақлаш йўли ёки воситаси сифатида бу дунёдан нари туришга, яъни таркидунёчиликка даъват этишдир. Яссавий ижодининг ҳам бошқа ғоялари шу тўрт мавзу, мақсад доирасидан узоққа кетмайди»[1].


ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ РОЛИ.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАРНИ  АМАЛГА ОШИРИШДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ РОЛИ.


 


                                                              О. Абдуллаев


                                                              Т. Абдуллаев


                                                         УрДУ доцентлари


 


Фуқароларнинг ахборот соҳасидаги хуқуқ ва эркинликларини таъминлаш-демократик жамият асосларини барпо этишнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” тўғрисидаги маърузасида ахборот соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги ишларига танқидий баҳо берилиб, тўртинчи хокимият фаолиятининг иқтисодий асосларини янада мустаҳкамлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кафолатлашга қаратилган қонунларни такомиллаштириш, хусусан, “Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.


Ушбу қонун бозор иқтисодиёти шароитида миллий матбуотни тизимли қўллаб- қувватлашга қаратилган бўлиб, унинг қабул қилиниши ахборот бозори иштирокчилари фаолияти самарадорлигини кучайтириш ва уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, матбуот учун эса қўшимча префренциялар яратиш имконини кенгайтиришга хизмат қилади, албатта.


Хоразм тарихнавислиги тараққиётида Огаҳийнинг ўрни

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Хоразм тарихнавислиги тараққиётида


 Огаҳийнинг ўрни.


 


         Огаҳий нафақат  адабий харакатнинг йирик намояндаси, балки улкан тарихчи олим хамдир.


         Мустақиллик туфайли ўтмиш тарихимиз қайта кўриб чиқилаётган хозирги кунда Огаҳийнинг тарихий асарларини тадқиқ ва тарғибот қилиш катта аҳамиятга эга.


         “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”- деган эди президентимиз И.А.Каримов.


         Уч минг йиллик ўзбек давлатчилигининг вужудга келиши, шаклланиши ва унинг ривожланиши босқичларини, хусусуан XIX асрнинг биринчи ярмидаги давлатчилигимиз тарихини билишда Огаҳийнинг тарихий асарлари нодир, ишончли манбадир. Шу нуқтаи назардан Огаҳий тарихий асарларининг илмий матнини тайёрлаш ва чоп қилиш, ундаги тарихий маълумотларни тарих фанига киритиш тарихчи олимларимизнинг мухим вазифасидир.


         Огаҳий 20 ёшдан бошлаб давлат арбоби сифатида хонлик саройида фаолият кўрсата бошлади. У Хива тахтига кетма-кет келиб турган 8 хон-Мухаммад Рахимхон I (1806-1825 й), Оллоқулихон (1825-1843 й), Рахимқулихон (1843-1845й), Мухаммадаминхон (1845-1855й), Абдуллахон (1855 й), Қутлуғмуродхон (1855 й) Саидмухаммадхон (1856-1864й) ва Мухаммад Рахимхон Феруз хукмронлиги даврида яшади, хамда ижодий фаолият кўрсатди.


Ёш оилалар давлат ғамҳўрлигида

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Ёш оилалар давлат ғамҳўрлигида


 


                                         Озод Бегназарович Абдуллаев


                          Урганч шахар УРДУ


 


 


Мустақиллик шарофати билан республикамизда ёш оилаларга ғамҳўрлик давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.


1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонунга асосан мамлакатимизда миллати, ирқи, тили, дини, ижтимоий мавқеи, жинси, маълумоти ва сиёсий эътиқодидан қатъий назар ёшлар тўғрисида ғамҳўрлик қилинмоқда, ёшлар хуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимояланаяпти, миллий, маданий анъаналарнинг авлоддан-авлодга ўтиши, авлодларнинг маънавий алоқаси мустаҳкамланмоқда, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёшлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари доирасида ўз манфаатларини амалга ошириш йўлларини танлиб олишлари кафолатланган, жамиятни ривожлантиришга айниқса республика ёшлари ҳаётига оид сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ёшлар бевосита иштирок қилмоқдалар.


Ёш оилаларга эътибор ва ғамҳўрликни кучайтириш, уларни хуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш каби ўта муҳим масалаларга эътибор янада кучаймоқда.


2008 йил 18 майда юртбошимизнинг “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.[1]  Ёшлар ижтимоий марказлари қошида “Ёш оила” клублари ташкил этилган. Бу клубларнинг республика бўйича ўтказилган мониторингига кўра, “Камолот” ЁИҲ бўлимлари кўмаги билан 2150 та ёш оилага 1,8 млрд сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилган, 2282 та оила 1 млрд 80 млнга яқин сўмлик истеъмол кредитини олишга муваффақ бўлган.2


ЎЗБЕКИСТОНДА ТОЛЕРАНТЛИК ЖАРАЁНЛАРИ ҲАМДА МИЛЛИЙ ҲАМЖИҲАТЛИК ОМИЛЛАРИНИНГ ТАРКИБ ТОПИШИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

ЎЗБЕКИСТОНДА ТОЛЕРАНТЛИК ЖАРАЁНЛАРИ ҲАМДА МИЛЛИЙ ҲАМЖИҲАТЛИК ОМИЛЛАРИНИНГ ТАРКИБ ТОПИШИ


 


Ф.ф.д. Мақсуда Хажиева,


Санжар Ёрматов


 


Жамият тараққиётининг бурилиш нукталарида, бир босқич ёки тузумдан иккинчисига ўтишда ижтимоий-ғоявий манфаатлар тизими масаласи муҳим аҳамият касб этиб, унда толерантлик алоҳида ўринни эгаллайди. Чунки кишилар барпо этилаётган янги тузум эскисидан, аввало, қандай ижтимоий-ғоявий манфаатларни кўзлаши билан фарқ қилади. Миллий онгда ҳам турли-туман жараёнлар кечади. Одамлар онгида қурилажак жамият одил эканлигига ишонч бўлса, улар ўз куч ва имкониятларини ўша жамиятни қуришга қаратадилар ва айнан ўзлари хохлаган эркин, мустақил давлатни барпо этишга ҳаракат қиладилар.


Толерантлик йўналишлари, улар бўлган муносабат ҳам шундай йўналишларда таркиб топиб, шаклланиб боради. Кейинчалик, одамлар дунёқарашидаги тасаввурлар асосидаги толерантлик ҳуқуқий, сиёсий, ахлоқий жиҳатдан яхлит бир ижобий тушунча доирасида уйғунлашиб, ҳар бир шахсда шу йўналишдаги онг тизими — толерантлик вужудга келади. Бу ўринда ҳукуқ ва масъулият, меҳнат ва роҳат, жиноят ва жазо, хизмат ва ҳурмат ўртасидаги боғланишлар ижтимоий-ғоявий манфаатлар тизимини ҳосил қилади. Ўз навбатида, инсониятнинг ақл ва ўзини-ўзи англаш борасидаги толерантлик салоҳияти юксакликка эришади ва ҳар бир шахс миллат тушунчаси мохиятини ўз онгида (умумийдан алоҳидага, алоҳидан умумийга) анализ-синтез қилиш қобилиятига эга бўлиб боради. Миллат ва ўзликни англашнинг онгда шаклланиб бориши миллий онг, толерантлик тушунчасининг мазмун ва моҳиятини кўрсатади. Бу ўринда ҳар қандай янги ғоялар ҳам, маъно жиҳатидан қандай бўлмасин, мавжудларини тахлил қилишни ва ўрганишни тақозо этади.


Антик даврда хоразм мудофаа тизими ва мудофаа қуролларининг такомиллашуви

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

М.Матякубова


 


Ўзбекистон ҳудудида илк давлатларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёни тўғрисида манбаларда келтирилган маълумотлар таҳлил қилинганда, дастлабки давлатлар алоҳида маконлар ёки илк шаҳарлар ҳамда ишлов бериладиган ерлар ва суғориш тизими майдони билан чегараланган, нисбатан кичик ҳудудда, яъни зич ўзлаштирилган, хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадида кенг фойдаланиладиган қадимги суғорма деҳқончилик воҳаларида пайдо бўлган. Бу ҳақда тадқиқ отчи Уткир Абдуллаев ўзининг “Ўрта Осиёда қадимги бошқарув тизими ва илк давлатчилик тарихшунослиги” монографиясида бундай воҳалар аҳолиси учун ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш, маконлар ва манзилгоҳлар ҳудудини мудофаа қилиш, суғориш ва деҳқончилик ишларини ташкил этиш, жамоанинг ички ва ташқи алоқаларини бошқариб туриш масалаларини ечиш муҳим ва ҳаётий зарурат эди. Бу вазифаларни ҳал қилиш мақсадида, у ёки бу кўринишдаги ишларни (кенг кўламдаги қурилиш ва суғориш учун сувни тарқатиш устидан назорат қилишни, жамоадаги диний урф-одатларни бажаришни, баҳсли масалаларни ҳал қилишни ва бошқаларни) ташкил этиш учун жамият жамоадаги ҳурматга эга бўлган кишилар —  йўлбошчиларни юзага чиққанлиги тўғрисида ёзади.


МАДРАСАЛАР ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ СИФАТИДА (ХИВА МАДРАСАЛАРИ МИСОЛИДА)

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

М.Матякубова


МАДРАСАЛАРОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ СИФАТИДА


(ХИВА МАДРАСАЛАРИ МИСОЛИДА)


 


Хива Ўрта Осиёда мадрасалари кўплиги жиҳатидан фақат Бухородан сўнг иккинчи ўринни эгаллаган. XIX аср охирги  XX аср бошларида Хивада 65 мадраса бўлиб, уларнинг 54 таси шаҳарда, 11 таси шаҳар атрофида жойлашган эди.[1] Мазкур мадрасаларнинг ўнтаси Хива хонлари, 20 дан зиёди эса хон авлодлари, бойлари ва диний маҳкама уламолари томонидан қурилган. Академик Я.Ғуломов “Хива шаҳри обидалари” монографиясида XIX  аср охири – XX аср бошларида Хива шаҳрининг ўзида 36 мадраса бино қилинганлигини кўрсатиб ўтади. [2] XX аср бошларида хонликда жами 130 мадраса 1636 масжид бўлганлиги ҳақида[3] маълумотлар бор.


Бу эса қисқа давр ичида хонликда катта меъморий обидалар бўлганлигидан ва XX аср бошларида Хивада меъморчилик қурилишлари яхшигина ривож топганлигидан далолат беради. Юқорида айтилганидек, бундай қурилиш ишлари Муҳаммад Раҳимхон II Феруз даврида кенг қулоч ёйди ва ўзига хос меъморчилик мактаби вужудга келди. Бу ҳақда Баёний ўзининг «Шажарайи Хоразмшоҳий» асарида шундай маълумотни келтирган: «Кўп мадраса ва масжидлар бино қилдилар ва кўп мадрасаларнинг биноларига сабаб бўлдилар, андоғ ким, Муҳаммадмурод девонбеги бир мадраса бино қилдилар ва Қадам ясавулбоши бир мадраса бино қилди ва Иброхимхўжа бир мадраса бино қилди ва Юсуф ясавулбоши бир мадраса бино қилди ва Хусайн Муҳаммадбой бир мадраса бино қилди ва Дўст Олим бир мадраса бино қилди, ва ал-қозийу-л- қуззоти қози Муҳаммад Салим бир мадраса бино қилди. Ва Исломхўжа бир минорали мадраса бино қилди. Бу биноларнинг ҳаммалари ул ҳазратнинг тарғиблари билан бўлди»[4].



Соҳибқирон Амир Темурнинг давлатни бошқариш услуби

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Соҳибқирон Амир Темурнинг давлатни бошқариш услуби


 


С.Давлетов – т.ф.н., доцент. Халқаро Амир Темур жамғармаси Хоразм вилояти бўлими бошлиғи.               


 


“Буюк стратег, моҳир сиёсатчи, эскирган ижтимоий муносабатларнинг қатьий ислоҳатчиси, савдо – сотиқ, хунармандчилик ва маданиятининг хомийси бўлган Амир Темур “Қонунлар ва урф – одатларга асосланган” давлатни барпо этди.”           


                                                                                                                             И.A.Каримов


 


 


Буюк соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) Мовароунаҳрни истилочи мўғилларнинг бир ярим асрлик истебдодидан халос этиб, марказлашган қудратли давлатни барпо этган Шарқнинг буюк давлат арбоби ва моҳир саркардаларидан биридир. У нафақат Мовароунаҳрни, Хуросон, Шимолий Ҳиндистон, Мўғилистон, Эрон, Ироқ, Миср, Азарбойжан, Гуржистон, Дашти Қипчоқ-Олтин Ўрда, Крим, Жанубий Россия, Шарқий Рум салтанати, хуллас жами 26 давлат ҳудудларини ўзига бирлаштириб, қонун – қоидалар асосида бошқариладиган, иқтисодий ва маданий жиҳатдан юксак даражада тараққий қилган инперияни вужудга келтирди. “Темур тузуклари”да, Низомиддин Шомий ва Шарафиддин Али Яздийларнинг “Зафарнома”, Ибн Арабшоқнинг “Амир Темур тарихи” ва бошқа муаллифларнинг асарларида Амир Темур давлатининг ташкил топиши ва бошқариш санъати ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Амир Тумур давлатчилигини, тарихини ўрганиш ва илмий тадқиқ қилиш ҳозирги кунимиз учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга.


ГЛОБАЛ БОШҚАРУВ ВА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК СУВЕРЕНИТЕТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВАЗИФАЛАРИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

ГЛОБАЛ БОШҚАРУВ ВА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК СУВЕРЕНИТЕТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВАЗИФАЛАРИ


Худайбергенов Абиджон,Ёрматов Санжар


Урганч Давлат университети  


 


             Ўтган асрнинг охирги ўн йиллигида глобаллашув жараёни, яъни бутун жаҳон хўжалиги қисмларини бир-бирига чамбарчас боғлайдиган яхлит иқтисодий, молиявий ва информацион ҳудуднинг шаклланиши жараёни  янада жадаллашди. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, глобаллашувнинг моҳиятини миллий чегараларни деярли тан олмайдиган яхлит глобал маконнинг вужудга келиши ташкил этади. Бунинг оқибатида давлатлар ва ҳукуматлар таъсир имкониятлари ва ваколатлари нисбатан камайиб, улардан айримлари халқаро ташкилотлар, трансмиллий корпорациялар (ТМК) каби халқаро муносабатларнинг янги иштирокчилари тасарруфига ўтмоқда. Мазкур жараённинг янада жадаллашиб бориши кўпчилик сиёсатшунослар ва экспертларнинг таҳлилларига кўра, миллий хавфсизликни таъминлаш борасидаги масалалар ечимига ҳам ўз таъсирини ўтказиши тайин.


ОГАҲИЙ ИЖОДИДА СИЁСИЙ ЕТАКЧИ МАВЗУСИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

OGАHIY TAVALLUDINING 203 YILLIGIGA



 


Абдулла Аҳмедов, Рустам Аҳмедов (УрДУ)


 


  Ўзбекистон Республикаси мустақиллик туфайли демократик жамият қуришни асосий мақсад қилиб белгилаб олди. Ўзининг маънавий қадриятла-рига, меросига таянмаган, уни ҳисобга олиб, умумбашарий қадриятлар, тамо-йиллар билан уйғун қурилмаган жамиятни ҳақиқий демократик жамият деб бўлмайди.


                   Фуқаролик жамияти инсон ҳаётининг – иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий соҳаларини қамраб олган шундай бир ижтимоий маконки, унда ҳар бир шахс ва жамоа аъзоларининг манфаатлари, қизиқишлари, хоҳиш-истак-лари ҳисобга олинади, ҳимоя қилинади ва муҳими рўёбга чиқарилади.