avatar
Куч
973.42
Рейтинг
+408.04

URGANCH DAVLAT UNIVERSITETI

Мақолалар

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА АХЛОҚИЙЛИК ВА ЮКСАК ТАРБИЯЛИЛИК ФАЗИЛАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Хажиева Мақсуда Султановна- Фалсафа фанлари доктори.


 


         Аҳлоқлилик ва юксак тарбиялилик маънавиятли ва комил  инсоннинг асосий белгиси ҳамда барча фазилатларнинг асосий мезони ҳисобланади.   Ёшларимизнинг кучли билим эгаллашлари билан бирга юксак тарбия олишлари бугунги кунда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг туб заминидир. XXI аср техника тараққиёти жараёнида барча замонларда юксак аҳамият касб этгани каби шахс маънавиятини юксалтириш, ахлоқ-одоб масаласи ҳозирги кунда ҳам беқиёс аҳамиятга эга.


ОЛИЙ ТАЪЛИМДА МУРАББИЙЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Ш.Исмаилова-УрДУ “Устоз ва мураббийлар”кенгаши раиси п.ф.н. доцент.


М.Дусметова-Педагогика факултети хотин қизлар кенгаши раиси.,


Н.Абдуллаева-2-босқич Педагогика бўлими магистри.


 


Жамият ривожланишининг замонавий босқичида олий таълим тизими олдига бир қатор масъулиятли вазифалар юклатилади. Бу ўз навбатида маънавий, жисмонан ва руҳан соғлом, рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёргарлиги масалалари билан белгиланади.


       Ушбу  тарбиявий жараёнларда олий таълимда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, айниқса, мураббий-устозларнинг ўрни бениҳоя каттадир.


Урганч Давлат университети томонидан амалга оширилган ишлар

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 мартдаги мажлисининг 57-сонли баёни билан тасдиқланган Дастурнинг I-йўналиши 1-бандида белгиланган “Ватан келажаги сенинг қўлингда” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш Урганч давлат университетининг чора-тадбирлар режаси тасдикланди ва шу асосда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.


АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ ИНСОН ВА УНИНГ МАЪНАВИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҒОЯЛАРИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

  Фалсафа фанлари доктори, Хажиева Мақсуда Султановна


 


Инсон ўзининг тафаккур қуввати, даҳоси, меҳнати билан табиат ва жамиятни ўз эҳтиёжлари йўлида ўзгартиради.


Беруний ҳар бир яратган ишининг киши руҳиятига, қобилиятига мос, уни толиқтирмайдигаи бўлишига эътибор беради. Беруний таъкидлашича, «Бизнинг мақсадимиз ўқувчини толиқтириб қўймасликдир. Ҳадеб бир нарсани ўқий бериш зерикарли бўлади ва тоқатни тоқ қилади.


Агар ўқувчи бир масаладан бир масалага ўтиб турса, у худди турли-туман боғроғларда сайр қилганидек бўлади, бир боғдан ўтар-ўтмас, бошқа боғ бошланади. Киши уларнинг хаммасини кўргиси ва томоша қилгиси келади. “Ҳар бир янги нарса  роҳат боғишлайди” деб таъкидлайди”[1].


ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ҒУРУР ВА МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ ЎРНИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

УрДУ, т.ф.н Нуруллаева Нодира


                                                                                   


 Инсоният  тараққиётининг   ҳозирги   босқичида  кишилар жамиятдаги, миллатлар ва давлатларнинг жаҳондаги ўрни ва мавқеи қандай бўлишида руҳий-маънавий хусусиятлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Миллий ғурур эса, миллат ҳаётидаги ана шу омиллар билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистон мустақилликка эришгач   ҳалқимизнинг   миллий    ғурурини   тиклаб,   уни   янада юксалтириш жамиятимизни тубдан янгилаш борасидаги энг долзарб вазифалардан бирига айланди.


   Ўзбек ҳалқи миллий ғурурининг асосий манбаи, кўп жиҳатдан, ўтмиш маданий мерос ва миллий маънавий қадриятлардир. Шунга кўра, ҳалқимиз миллий ғурурининг шаклланиш ва ривожланиш даражаси ва кўлами бой ва юксак ўтмиш маданий-маънавий меросимизнинг қадриятларимизнинг кишилар томонидан нечоғли ўрганиб, ўзлаштирилишига боғлиқ.


Абу Райҳон Берунийнинг фалсафий қарашлари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Урду тарих  факультетиўқитувчиси Қосимбой Қабулов


Урду Жахон тиллари факультетиталабаси Зийнатжон Қабулова


 


Жамият тараққиётининг барча даврларида ривожланишнинг моҳияти, унинг суръатлари инсонларнинг маънавий камолоти даражасига боғлиқ бўлган. Қайси ерда маънавий камолот юксак бўлиб, маърифий-тарбиявий тадбирлар оқилона йўлга қўйилган бўлса, ўша мамлакатда жамият ижтимоий мезонлар асосида ривожланганлиги тарихдан маълум. Маълумки, мустақиллигимиз шарофати билан биз ўз миллий давлатчилигимизга, қомусимизга эга бўлиш билан, маънавий-маданий меъросимизни, халқимиз қаҳрамонлари тарихини, аждодларимиз ўгит- насиҳатларини ўқиб ўрганиш имкониятига эга бўлдик.Неча минг йиллик тарихий такомил йўлини босиб ўтган Марказий Осиё халқлари маънавияти VIII аср охири ва IX аср бошларидан янги камолот пиллапояларидан кўтарилиб, IX-XV асрлар мобайнида ягона ислом маданияти шаклида намоён бўлди.   Бу тарихий даврда буюк алломаларимиз Ахмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур каби буюк сиймолар жаҳон илм-фани ва маданиятининг равнақига улкан хисса қўшдилар.


ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МУНИС ХОРАЗМИЙНИНГ ИНСОНПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИНИ АКС ЭТИШИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

УрДу, ф.ф.н. Досчанова Умида Эшчановна


 


      Фалсафий тафаккур тарихида гуманистик (инсонпарварлик)      қарашлар, гуманистик мерос марказий ўринда туради. Бирорта файласуф, мутафаккир ёки таълимот инсонпарварлик билан боғлиқ  аҳлоқий  мавзуларни  тилга олмай, гуманизмга  даъват этмай  ўтмаган.


Мунис Хоразмийнинг орифона ғазалларида унинг фалсафий қарашлари, дунёни, борлиқни  қандай тушуниши ифода этилган. Масалан,  «Мунис ул-ушшоқ» девони дебочасидаги илк ғазалда бу яққол кўринади. Унда  мутафаккир ўзи ихлос қўйган Нақшбандийликнинг энг мақбул таълимот эканлиги ҳақида ёзади:


Солики роҳи фано кўрмас сафар ранжиниким,


Нақшбандий манзили мақсаддур аввал ком анго.[1]



БЕРУНИЙНИНГ ИЖТИМОИЙ НАЗАРИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ МЕРОСИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Абдуллаев Мадамин Соатбоевич, Аннаева Назокат Ражапбаевна Урганч давлат университети Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва фалсафа» кафедраси ўқитувчилари


 


Буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний яратган ҳар бир асар, изланишлар олиб борган муаммо ва уларнинг моҳиятига доир қимматли фикр-мулоҳазалари миллий маънавий меросимиз дурдонаси, илм-фан ривожига қўшилган улкан улуш ҳисобланади. Беруний фаолиятига ҳаққоний баҳо берган америкалик олим Сартон XI асрни «Беруний асри» деб таърифлайди. «Бундай юксак ва ҳақли баҳо аввало қомусий тафаккур соҳиби бўлмиш буюк ватандошимизнинг илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси билан изоҳланади»[1].


АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ ИЖТИМОИЙ ГУМАНИТАР ФАНЛАР СОҲАСИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Ур ДУ, т.ф.н., доценти, Матякубова Муборак


 


Ўтмиш тарихимизни ўрганишда бевосита тарихий манбаларга мурожаат қилинади ва манбалар орқали тарихий воқеалар таҳлил қилиниб, аниқлик киритилади. Ўзбекистоннинг VIII аср охиридан бошлаб, ХII асргача бўлган тарихи деярли араб тилидаги ёзма манбаларда ёритилган. Манбашуносликда араб тилида ватанимиз тарихига оид ёзма манбаларни муаллифларнинг келиб чиқишига қараб, икки гуруҳга ажратиб ўрганилади. Биринчиси араб тилида ижод этган юртимиздан чиққан тарихчи ва олимлар бўлиб, уларнинг асарларида она ватанга муҳаббат алоҳида намоён бўлади, бу айниқса Абу Райҳон Берунийнинг “Осор ул-боқия” асарида халқимиз қадимги маданияти тўғрисидаги маълумотларида алоҳида кўзга ташланади.


АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ ВА ҲИНД ФАЛСАФАСИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

                  УрДу, т.ф.н Нуруллаева Нодира Кадамовна


Абу Райҳон Беруний улкан илмий меросини холисона ўрганиш ва тўғри таҳлил этиш нафақат аллома асарларига мурожаат этиш, уларни таржима қилиш билан ўлчанади, балки олимнинг фалсафий ва табиий-илмий қарашлар тизимини тадқиқ этиш учун қўлланаётган услуб, методларга ҳам боғлиқдир. Маълумки, мустабид синфий мафкура ҳукмрон бўлган шўролар даврида ижтимоий-фалсафий ва табиий-илмий меросимизни сохталаштирилган ва бузилган ҳолда ўрганиш кўпроқ ушбу соҳани тадқиқ этиш борасидаги нотўғри ва ғайриилмий методология билан боғлиқ эди. Илмда баъзан бир матннинг ўзини турли методологик нуқтаи назардан ўрганишимиз, шу тариқа бир-биридан фарқ қиладиган, ҳатто қарама-қарши натижаларга олиб келиши мумкин. Буни Беруний илмий меросининг турли даврларда турли методологик позициядан ўрганилгани ҳам яққол кўрсатмоқда.


Берунийнинг Ҳиндистон асари – тарихий этнографик асар сифатида

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Урганч Давлат Университети Тарих  факультети                                                  “Тарих” кафедраси ўқитувчиси Ф.Тожиева


3-курс талабаси С.Отамуротов


 


Абу Райҳон Беруний – ажойиб олим, теран файласуф, ҳар томонлама  илмий ишларнинг серқирралиги, фикрий парвознинг юксаклиги билан кишини ҳайратда қолдирадиган буюк даҳодир. У буюк қомусий олим ҳисобланиб, 150 дан ортиқ асар ёзган. Беруний асарлари бугунги кунда ҳам тарихий манба сифатида хизмат қилмоқда, маънавиятимизни бойитмоқда.


 Президентимиз  ”Миллий тарихимизни ёрқин юлдузи Абу Райҳон Беруний буюк ватандошимиз илм-фан тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси билан изоҳланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Беруний илмий масалаларда ҳам, тарихий воқеа-ҳодисаларга, ўз замондошларига баҳо беришда ҳам ўта ҳолислик ва ҳаққонийлик билан фикр юритган. Шу боис ҳам у ҳаётда куп азиятлар чеккан, ҳатто умрининг охирида турмуш қийинчиликларига дучор бўлган, аммо ҳар қандай оғир шароитга қарамасдан, эътиқодидан қайтмагани унинг ўз маънавий идеалларига нақадар содиқ бўлганидан далолат беради[1]” дея  Абу Райҳон Беруний сиймосига илиқ фикрларни билдириб  ўтган.


ТАЛАБАЛАРДА МЕДИАМАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

УрДУ, Шихова Хасият Исмаиловна


 


Дунёнинг тарих солномаларида жамият маънавий-маданий, интеллектуал‑маърифий салоҳиятининг ошиши учун бош мезон вазифасини ўтовчи нисбатан турғун усуллар шаклланиб келди. ХХ асргача билим олишнинг энг асосий усули бўлган мутолаа жараёнлари инсониятнинг умумий тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маданий ривожланишида пойдевор вазифасини ўтади. ХХI асрга келиб ушбу усул сифат ва  технологик жиҳатдан янги босқичларга кўтарилди. Ана шунинг учун ҳам «Маънавий‑маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий информацион ва компьютер технологияларини кенг жорий этиш, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул‑услубларини ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва қўлланмаларни тайёрлаш бугунги кунда муҳим вазифамизга айланиб бораётганини чуқур тушуниб олишимиз зарур”[1] эканлиги Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли рисоласида алоҳида вазифалар сифатида белгилаб берилди.  Зеро, фақат ана шу асосда, олдимизга қўйилган юксак мақсадлар барчамиз учун ҳаётимизнинг мазмунига айланиб қолгандагина, миллатнинг ватанпарварлик руҳини юксалтириб, ривожланган илғор мамлакатлар каби тараққиёт йўлидан илдам қадам ташлаш имконияти яратилади.


БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТАЪЛИМ –ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ ОМИЛЛАРИ.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

             Р.Ф.Раджабов  П.ф.н Педагогика факультети. “Меҳнат таълими” кафедраси катта ўқитувчи.


                                                                             Ў.Л.Матназаров П.ф.н. Доцент.“Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси мудири  Д.Ж.Полвонова Педагогика факультети. “Меҳнат таълими”йўналиши 2-босқич талабаси


Жамиятимизда юз бераётган туб ўзгаришлар мутахассисларни ҳар томонлама рақобатбардош етук баркамол инсон қилиб тайёрлашни талаб этмоқда. Давлат томонидан ишлаб чиқарилган “Таълим тўғрисида” ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” сингари хужжатларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда жамият ривожланиши педагогика-психология фанлари олдига катта вазифалар қўймоқда. Ижодкор, фаол, мустақил фикрловчи хаётдаги қийинчиликларга тўғри муносабатда бўлиб уларни енгиб ўтадиган шахсни тарбиялаб вояга етказиш учун олий таълимда муҳим ўзгаришлар ва қайта қуриш хаётий зарурат бўлиб қолмоқда.


ЁШЛАРДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Абдуллаев Азод Бегназарович, кафедра  мудири  т. ф.н. Урганч давлат университети


Ш.Абдуллаев, Ш.Матназарова   УрДУ талабалари


 


Инсон онги ва қалбини эгаллаш учун кураш бугунги глобаллашув даврининг асосий хусусиятларидан биридир. Қонли урушлар, ҳарбий ҳаракатлар, сиёсий ёки иқтисодий қарамлик гирдобига олишлар ўрнига энди мафкуравий воситалар ва маънавий қуроллар тобора кўпроқ ишлатилмоқда. Одамларнинг тафаккури, онги, дунёқарашини эгаллашга уриниш асосан маънавият майдонида юз бермоқда.


Шу боис, бугунги кунда мафкура полигонларида муайян гуруҳлар ва давлатлар ўзларининг ғаразли манфаатларини ифода этаётган турли тажовузкор ғояларни синовдан ўтказмоқдалар. Уларнинг ортида кишиларни, энг аввало, маънавий-мафкуравий жиҳатдан тобе қилиш, пировард натижада эса буткул қарам қилиб олиш мақсади ётади. Бу катта-катта ҳудудларни, айниқса, бой тарихий ресурсларга эга бўлган минтақаларни эгаллаб олишнинг энг қулай ва камхарж усулидир.


ТАЛАБАЛАР OНГИГА МИЛЛИЙ ҒOЯНИ СИНГДИРИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УСЛУБИЯТЛАРИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

                                           УрДУ, Қурбанов Абдулла


 


            Талабаларда миллий ғoя ва унинг мазмун- мoҳияти бўйича билим, кўникма ва малакаларни ривoжлантириш, уларда буюк аждoдларимизнинг миллий ғoя тўғрисидаги қарашлари ва бoй маънавий мeрoсларини ўрганиш асoсида ҳoсил қилинади. Талабаларда миллий ғoяни ўргатиш. “Миллий истиқлoл ғoяси: асoсий тушунча ва тамoйиллар”,”Маънавият асoслари”фанидан ташқари рeжа асoсида ўтиладиган ҳар бир фанни ўрганиш жараёнида oлиб бoрилса бўлади. Кўп йиллик изланишларимиз ва тажрибаларимизга кўра ўқув жараёни ҳамда рeжадаги фанларнинг ўқув дастурларини ўрганиб чиқиш натижасида талабалар oнгига миллий ғoяни сингдиришда замoнавий кoмпютeрлардан фoйдаланиш ўзининг ижoбий самараларини бeради.


Ўзбекистон миллий давлатчилигини мустаҳкамлашда ёшларга оид сиёсатнинг аҳамияти

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Худайбергенов Абиджон,


       Урганч Давлат университети 


 


Ёшлар ҳар бир тарихий даврда миллат ва давлат истиқболини белгиловчи асосий куч бўлиб келган. Уларнинг билим — салоҳиятини ошириш, иқтидор ва қобилиятини фойдали томонга йўналтириш мамлакат ҳаётини ҳар томонлама юксалтиришнинг асосий омилларидан саналади.


Бугунги кунда дунёнинг кўплаб минтақаларида содир бўлаётган ижтимоий тўполонлар, маънавий-мафкуравий инқирозлар оқибатида миллий давлатчилик суверенитети масалаларига жиддий путур етмоқда. Бунда турли мафкуравий марказлар четдан туриб “мутлақ эркинлик”, “чегарасиз эркинлик”, “эркин ахлоқ” деган сохта ғояларни ёшларнинг онгига сингдиришга зўр бермоқда. Бу йўлда “оммавий маданият” намуналаридан, турли ахборот технологияларидан, радио-телевидение, интернетнинг ижтимоий тармоқлари каби воситалардан маккорлик билан фойдаланмоқда.


Ёшларни тарбиялашда комил инсон ғоясининг ўрни ва роли.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

 УрДУ “Тариx” факулътeти ўқитувчиси,  Тoжиeв Алишeр Султoнназирoвич.“Миллий ғoя, маънавият асoслари ва    ҳуқуқ таълими” йўналиши талабаси, Ўразмeтoв Мангубeк.


 


Кoмил инсoн тушунчаси маънавий баркамoл инсoн тушунчаси билан ҳамoҳангдир. Маънавий баркамoлликга эришмай, кoмил инсoн даражасига eтиш мумкин эмас. Дeмак маънавий  баркамoлликга интилиш-бу кoмил инсoн даражасига интилишдир. Кoмилликга инсoн бутун умри давoмида эришиб бoради. Учала тушунча: сoғлoм авлoд, маънавий баркамoл, кoмил инсoн- даражама-даража чуқур маънo касб этади.  Шундан кeлиб чиқадиган бўлсак, кoмил инсoн бўлишнинг чeки ва чeгараси йўқ. Бизнинг кўҳна тариxимизда юзага кeлган, xалқ, мамлакат тариxида катта маънавий-аxлoқий тарбия ролини ўйнаган тасаввуф кoмил инсoн назарияси ҳақидаги уни тарбиялаш, вoяга eтказиш ҳақидаги таълимoт ва амалиёт саналади.


Шахс тарбиясида миллий ғоянинг аҳамияти.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Урганч Давлат Университети


ўқитувчиси Назокат Аннаева


 


Ҳар бир жамият халқни муайян мақсадлар ва манфаатлар йўлида уюштирувчи, сафарбар этувчи ғоялар ва таълимотларга муқаррар равишда эҳтиёж сезади. Ўзбек халқининг миллий ғояси теран заминга, тарихий илдизларга эга бўлса ҳам, тизим сифатида мустақиллик шароитида шаклланди ва ривожланмоқда. Бинобарин, миллий ғоя мустақилликни мустаҳкамлаш, қадриятларни юксалтириш омили ва мезонидир. “Миллий ғоя хар бир халқ учун улкан пойдевор, таянч бўлиш билан бир қаторда, уни доимо уйғоқликда, сергакликда сақлаб туришда ҳам катта роль ўйнайди”[1]   


АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ МАЪНАВИЙ МЕРОСИ.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
<strong>                                       УрДУ ўқитувчиси Қутлимуратов С.</strong>

      Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганидан сўнг халқимизнинг ниҳоятда бой илмий-фалсафий, маънавий-маърифий мероси, бетакрор миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари тикланди. Бу эса ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларида муҳим ўзгаришларга олиб келиши билан бирга, жаҳон цивилизациясининг ижобий тажриба ва ютуқларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, улардан ўз тараққиётимиз йўлида самарали фойдаланиш борасида улкан имкониятлар ҳам яратди. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Маънавий қадриятларнинг тикланиши уларнинг ҳозирги дунё ва ахборот цивилизацияси қадриятларига мослашишини ҳам англатади»[1]. Қомусий олим Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний Х асрнинг  иккинчи ярми ва ХI асрнинг бошларида — ғоят мураккаб тарихий даврда, яшаб ижод этди. Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»[2] деб номланган китобида улуғ мутафаккир асар ёзилиши жараёнида олиб борган тадқиқотлари, қўллаган усуллари хусусида сўз юритиб шундай ёзган:


ВЕЛОСИПЕД – СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАЯНЧИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноат салохиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Қарорига асосан 2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида жами 253 та лойиха амалга оширилиб, вилоят иқтисодиётига 462 миллион доллар миқдоридаги  инвестиция жалб этилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар доирасида Хоразм вилоятида 2013 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб, велосипедлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда. Айни пайтда Қўшкўпир тумани Янгилик қишлоғида велосипед ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ишлари бошлаб юборилган. Умумий қиймати 4 миллиард сўмлик мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг “Сино Урганч” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг “Xим Жанг Ташбулак Традe” компанияси томонидан молиялаштирилади. Режага кўра,  бошланишига корхонада 20 мингта велосипед ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бу корхонанинг ишга туширилиши билан вилоятда нафақат янги иш ўринлари яратилади, балки барқарор тараққиёт асосларини мустаҳкамлаш йўлида янги бир қадам ташланади.