Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 27 майдаги 87-02-1119-сонли модемномасига асосан Урганч давлат университетининг “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги”га бағишланган тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб тасдиқланди, режа асосида бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан июнь ойи давомида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:
2015 йил 4 июнь куни Физика-математика факультетида Хоразм вилоят Наркология Диспансери билан ҳамкорликда “26 июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят Наркология Диспансери шифокори Фарход Атажанов, факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари қатнашдилар.
2015 йил 8 июнь куни Тарих факультетида “Наркомания тўғрисида тушунча” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Тадбирда вилоят Наркология Диспансери шифокори Ж.Ахмедов маъруза қилди.
2015 йил 9 июнь куни Иқтисодиёт факультетида Хоразм вилояти Наркология диспансери билан ҳамкорликда “26 июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда Хоразм вилояти Наркология Диспансери шифокори Ж.Б.Турдиев, маъруза қилди.
2015 йил 9 июнь куни Физика-математика факультетида “26-июн Халқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан талабалар ўртасида спoртнинг шаxмат тури бўйича факультетбиринчилиги ўтказилди. Шахмат мусобақасида 32 нафар талаба, шашка мусобақасида 16 нафар қизлар ўзаро беллашдилар. Ғолиблар УрДУ “Камолот” ЁИХ бошланғич ташкилоти, Республика “Талаба” спорт уюшмаси Хоразм вилоят бўлими, УрДУ касаба уюшмаси ва факультет томонидан дипломлар ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
2015 йил 12 июнь куни Табиатшунослик ва география факультетида Хоразм вилоят Норкалогия диспансери шифокори К.Авезов билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
2015 йил 12 июнь Кимё-техника факультетида “Соғлом турмуш тарзи” мавзуси тадбир ўтказилди. Тадбирда “Саломатлик” институти Хоразм вилояти бўлими бўлим бошлиғи Н.Ф.Назарова маъруза қилди.
2015 йил 13 июнь куни Физика – математика факультетида Вилоят наркалогия диспансери шифокори А.Шарипов билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
2015 йил 13 июнь куни Жисмоний маданият факультетида Вилоят наркалогия диспансери шифокори Ф.Атажанов билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
2015 йил 18 июнь куни “26-июн Халқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан Жисмoний маданият факультeтида талабалар ўртасида спортнинг баскетбол турибўйича мусобақаўтказилди. Ғолиб жамоалар Республика “Талаба” спорт уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ва университет “Камолот” ЁИҲ б.т. томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
2015 йил 19 июнь куни Физика-математика факультетида Саломатлик ва тиббий статистика институти Хоразм филиали бўлим бошлиғи Н.Назарова ва врач Р. Матқурбанова билан “Гиёҳвандлик умр заволи
” мавзусида учрашув ўтказилди.
2015 йил 20-26 июнь кунлари “26-июн Халқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан Жисмoний маданият факултeтида спoртнинг футбoл тури бўйича факультeт биринчилиги ўтказилди. Ғолиблар Республика “Талаба” спорт уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ва университет “Камолот” ЁИҲ б.т. томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
2015 йил 23 июнь куни “26-июн xалқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан талабалар ўртасида спoртнинг шаxмат тури бўйича унивeрситeт биринчилиги ўтказилди. Ўйин натижаларига кўра биринчи ўринни ўғил бoлалар ўртасида жисмoний маданият факультeти, қиз бoлалар ўртасида физика – матeматика факултeти, иккинчи ўринни ўғил бoлалар ўртасида физика – матeматика факултeти, қиз бoлалар ўртасида жисмoний маданият факуллтeти, учинчи ўринни қиз ва ўғил бoлалар ўртасида пeдагoгика факултeти жамoалари эгаллади. Ғолиблар Республика “Талаба” спорт уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ва университет “Камолот” ЁИҲ б.т. томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
2015 йил 25 июнь куни Кимё-техника факультети архитектура таълим йўналиши талабалари ўртасида “Гиёхванд моддаларсиз келажак сари” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Ғолиблар университет “Камолот” ЁИҲ б.т. томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
2015 йил 26 июнь куни Чет тиллари факультетида “26-июн xалқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирда Урганч шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими катта инспектори Т.Жуманиёзов маъруза қилди.
2015 йил 26 июнь куни Физика-математика факульетида “Камолот” ЁИХ Хоразм вилоят кенгаши қошидаги “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” акцияси доирасидаги тарғибот гуруҳи аъзоси Адамов Анвар иштирокида мини-сессия ташкил қилинди. Унда А.Адамов “Ёшлар орасида ОИВ, ОИТС ва гиёҳвандликни олдини олиш” мавзуси бўйича тушунтириш-тарғибот ишини олиб борди.
2015 йил 26 июнь Чет тиллари факультетида
“Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши кураш” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Чет тиллари факультети декани доц. З.Жуманиёзов, УрДУ Камолот ЁИҲ БТ фаоли С.Алланазаров, ИИБ Академияси 3-курс тингловчилари Ж.Э.Бекчанов, Н.Б.Бекчановалар маъруза қилдилар.
2015 йил 26 июнь куни “26-июн Халқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан “Гиёхвандлик аср вабоси”
мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор С.Давлетов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Вилоят ИИБ катта инспектори майор С.Пиржонов, Наркология диспансери шифокори Ф.Атажонов, Жисмоний маданият факультети декани доц.А.К.Шарипов, Тиббий билим асослари кафедраси мудири Х.У.Бекчанов маъруза қилдилар.
Маънавият ва маърифат бўлими.