avatar
Куч
973.42
Рейтинг
+408.04

URGANCH DAVLAT UNIVERSITETI

Мақолалар

“Таянчим ва суянчим, фахру-ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2016 йил 6 январь куни “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан 68433-сонли ҳарбий қисмда“Таянчим ва суянчим, фахру-ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев очиб берди. Шунингдек ҳарбийларни университет хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Нуруллаева, факультетлараро чет тиллари кафедраси мудири Ж.Эрметова байрам билан табрикладилар. Филология факультети ижодкор талаба-қизлари ўзларининг ватанни мадҳ этувчи шеърлари ва саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

“Армияда хизмат – шарафлидир” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2016 йил 5 январь куни “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан 59043 харбий қисмда “Армияда хизмат – шарафлидир”  мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда 59043 ҳарбий қисм бошлиғи ўринбосари майор О.М.Санатқулов очиб берди. Тадбирда Урганч давлат университети Табиий фанлар факультети декани муовини У.Дўсчанов, Табиий фанлар факультети ўқитувчиси О.Машарипов, Ш.Бабажановалар байрам билан табрикладилар. Табиий фанлар ва Педагогика факультетлари ижодкор талаба-қизлари ўзларининг шеърий саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

“Харбий армия – менинг фахрим” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2016 йил 5 январь куни “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан “Базиргон” чегара постида “Харбий армия – менинг фахрим” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Урганч давлат университети Техника факультети декани муовини Р.Жуманиёзов, Филология факультети ўқитувчиси Қ. Қ.Халлиева, Техника факультети ўқитувчиси Н.Сапарбоева, Филология факультети 3-курс талабаси, Зулфия Давлат мукофоти совриндори Д.Маткаримовалар байрам билан табрикладилар. 

“Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Шимолий-Ғарбий ҳарбий округининг Сержантлар тайёрлаш мактабида 2016 йил 5 январь куни “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Урганч давлат университети Хотин-қизлар қўмитаси раиси доцент, тарих фанлари номзоди Шоира Нуруллаева, “Миллий ғоя ва маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси катта ўқитувчиси Дилфуза Атаева, “Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчиси Азиза Рахимовалар иштирок этдилар. Тадбирда  Урганч давлат университети Тарих ва Педагогика факультетлари талабалари ўзларининг қизиқарли саҳна кўринишлари билан Сержантлар тайёрлаш мактаби курсантларига қувонч ва шодлик улашди.

“Ўзбек йигити – мустақиллик посбони” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2016 йил 5 январь куни  “Янгиобод” чегара постида “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан “Ўзбек йигити — мустақиллик посбони” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Урганч давлат университети касаба уюшма қўмитаси раиси О.Отажанов очиб берди. Тадбирда ҳарбийларни Филология факультети декани муовини М.Эшмурадов, Филология факультети ўқитувчиси Ш.Ақманова, Жисмоний маданият факультети ўқитувчиси, спорт устаси, “Ўзбекистон ифтихори” кўкрак нишони соҳиби Х.Бекманова байрам билан табрикладилар. Жисмоний маданият ва Филология факультетлари ижодкор талаба-қизлари ва спортчи қизлари ўзларининг шеърий саҳна кўринишлари ва спорт турларидан кўргазмали чиқишларини намойиш этдилар.

“Армияда хизмат – шарафлидир” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2016 йил 5 январь куни  "Ғозовот" чегара постида “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан “Армияда хизмат – шарафлидир” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни чегара пости бошлиғи  очиб берди. Тадбирда ҳарбийларни Урганч давлат университети Педагогика факультети декани Х.Мадатов, факультет хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Р.Абдурахмонова, Педагогика факультети ўқитувчи З.Рўзметова байрам билан табрикладилар. Педагогика факультет ижодкор талабалари ўзларининг куй ва қўшиқлари билан байрам қатнашчиларини хушнуд қилдилар.

“Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди!

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
“14 январь-Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан бугунги кунда Урганч давлат университетида 10 га яқин ижодий гуруҳлар шакллантирилган бўлиб, улар иштирокида жойларда харбий хизматчилар билан қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишмоқда. Жумладан, 2016 йил 4 январь куни “Қальажиқ” чегара постида Урганч Давлат университети ижодий жамоасининг харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ватан ҳимоячиларининг расмларини чизиш тадбирлари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Урганч давлат университетда тасвирий санъат йўналишида таълим олаётган талабалар томонидан Хоразм вилоятидаги ҳарбий қисмларда “14-январь Ватан ҳимoячилари” куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 24 йиллиги муносабати билан намунали хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини расмларини чизиш тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, 2015 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ҳарбий қисмларидан бирида ўтказилди.

Kitobxonlik kechasi!

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2015 yil 25 dekabr kuni Urganch davlat universiteti Axborot-resurs markazida kitobxonlik kechasi bo`lib o`tdi. Kechada Qurbon Muhammadrizoning «Omonat tuhfa» romani muhokamasi universitet talaba yoshlari bilan birgalikda muhokama qilindi. O`zbek tili va adabiyoti kafedra mudir dots D.Q.G`ayipov maruza qildi. U o`z maruzasida O`zbek adabiyotida tarixiy mavzuda yozilgan romanlar anchagina. Birinchi o`zbek romannavisi
Abdulla Qodiriy o`zining «O`tkan kunlar» asari bilan bu an'anani boshlab bergan bo`lsa, keyinchalik Oybek, Pirimqul Qodirov, Odil Yoqubov, Muhammad Ali kabi ijodkorlar tarixiy mavzuda salmoqli romanlar yaratdilar. Ushbu an'ana Xorazm adabiy muhitida ham munosib davom ettirilayotganini takidlab. Jumladan, Erkin Samandar, Qurbon Muhammadrizo romanlari shular misoli ekanligini aytib o`tdi. Kechani talaba yoshlar qizg`in davom ettirdi. Qurbon Muhammadrizoning «Omonat tuhfa» romanini kengroq yoritgan talaba yoshlarga universitet ARM tomonidan fahriy yorliqlar topshirildi.
 
 

14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан талабалар ўртасида иншолар танлови

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Урганч давлат университетида 2015 йил 28 декабрь куни  14 январь — “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати талабалар ўртасида ўзбек, рус, инглиз, француз ва немис тилларида иншолар танлови ўтказилди. Танловда ғолиб бўлган 12 нафар талабаларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар тақдим қилинди.

Эр йигитлари мард юртнинг-эли йиғламас!

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2015 йил 25 декабрь куни “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Урганч Давлат университетида университет Маънавият ва маърифат бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси,  “Камолот” ЁИҲ БТ ташаббуси билан “Эр йигитлари мард юртнинг-эли йиғламас” мавзусида барча факультетлар талаба-қизлари ўртасида “Балли қизлар” кўрик-танлови ўтказилди. Энг зукко, энг чаққон қизлар ўзаро беллашган ушбу тўрик-танловда Шимолий-Ғарбий харбий округида жойлашган Сержантлар тайёрлаш мактабининг ҳарбийлари ва университетга ҳарбий имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган талабалар қатнашишди.
Кўрик-танлов 5 та шартдан иборат бўлиб, таништирув (ўзи ҳақида маълумот, Ватан мадҳи ва ҳарбийларга табрик), Бўйинбоғ боғлаш, Салат тайёрлаш, Саҳна кўриниши (ҳарбийлар ҳаётидан), сюрприз шарти (совға-шарҳлаб бериш)дан иборат бўлди. Танлов яқунида ғолиблар “Камолот” ЁИҲ БТ эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 
 
 
 
 

“Миллий таомлар кўргазмаси”

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2015 йил 25 декабрь куни “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Урганч Давлат университетида университет Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан университетнинг Физика-математика, Филология, Педагогика, Техника, Табиий фанлар факултетлари талабалари ўртасида “Миллий таомлар кўргазмаси” ташкил этилди.
УрДУ Маънавият ва маърифат бўлими

“Ҳарбий армия менинг фахрим” мавзусида давра суҳбати

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2015 йил 25 декабрь куни Урганч давлат университети Филология факультетида Ҳарбий қисм ходимлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий қисмининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари капитан Ж.Отажонов, маданий ишлар бўйича ёрдамчилар сержант Ф.Сапарбаев, Б.Файзиев ва бошқалар иштирок этди. Сўзга чиққанлар ҳарбий хизматга чақириладиган бўлғуси Ватан посбонларининг билим ва тафаккурини, юртимиз тарихига оид билимларини ошириш, жисмоний чиниқтириш, улар қалбида Ватанимизга чуқур меҳр-муҳаббат, садоқат, унинг Қуролли Кучлари билан ғурурланиш ва ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини тарбиялашга алоҳида эътибор бериш тўғрисида гапириб ўтдилар.

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги Р-4576-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда бутун юртимиз бўйлаб 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Урганч давлат университетида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси шакллантирилиб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган ҳарбийлар иштирокида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ота-оналар билан учрашув

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2015 йил 17-18 декабрь кунлари Урганч Давлат университети раҳбариятининг ота-оналар билан навбатдаги учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувларда УрДУ ректори Б.Абдуллаев, Ўқув ишлар бўйича проректор С.Ходжаниязов, Маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректор С.Давлетов, Илмий ишлар бўйича проректор И.Абдуллаевлар факультет деканлари ҳамрохлигида Филология ҳамда Техника факультети талабаларининг ота-оналари билан мулоқот қилишди.
Учрашувларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Хоразм вилоятини саноат салоҳиятини ривожлантириш, Урганч шаҳрини ободонлаштириш ва сув таъминотини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик соҳасини тараққий эттиришга қаратилган бунёдкорлик ишлари, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати мазмун-моҳияти, таълим тизими ва ёшларга кўрсатилаётган эътибор, яратилаётган имконият ва шароитлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинишининг асл моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида гапириб ўтилди.

Ўқув-амалий семинар

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Урганч давлат университетида 2015-йилнинг 16 ноябр куни Ziyonet ахборот таълим партали мутахассислари ва Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талаба ёшлар билан ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Ўқув-амалий семинарда Урганч давлат университети ўқув ишлари бўйича проректор Сардор Ходжаниязов сўзга чиқиб Ziyonet парталининг бугунги кунда талаба ёшларнинг билим ва маълумотлар олиш учун интернет тармоғидаги энг асосий манба сифатида фойдаланиб турганларини такидлаб ўтди. Ўқув-амалий семинарда Ziyonet таълим партали мутахассислари сўзга чиқиб тармоқда янги ишга туширилаётган янги лойихалар ҳақида гапириб ўтишди шу билан бир қаторда талаба ёшларимиз ўз фикирларини билдириб ўтишди.
 

Урганч давлат университети раҳбариятининг ота-оналар билан учрашуви

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2015 йил 16 декабрь куни  Урганч Давлат университети раҳбариятининг ота-оналар билан навбатдаги учрашувлари бошланди. Шу куни Маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректор С.Давлетов, Иқтисодиёт ва туризм факультет декани С.Салаев ҳамрохлигида факультет талабалари ота-оналари билан учрашдилар.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури – амалда.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сон Қарори ҳамда Республика комиссиясининг 2015 йил 23 февралдаги мажлиси баёнида белгиланган вазифаларнинг университетда ижросини таъминлаш мақсадида Урганч давлат университетининг муассаса дастури тасдиқланди ва шу асосда йил давомида дастурнинг муҳим устувор йўналишлари бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Бу ишларга 30 млн. сўмдан ортиқ маблағлар  мақсадли йўналтирилди. Дастур доирасида айниқса, талаба-ёшлар ўртасида “Қapиcu бор уйнинг париси бор”, “Қариялар – хонадонларимиз файзи” мавзуларида миллий маънавий қадриятлар ва аньаналарни тарғиб этиш мақсадида уч авлод вакиллари учрашувлари ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Конституция – ҳуқуқий давлат яратилишининг асоси!

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2015 йил 7 декабрь куни Урганч давлат университети Тарих факультети биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишлаб “Конституция – ҳуқуқий давлат яратилишининг асоси” мавзуидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор С.Давлетов, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ф.Эшназаров, Вилоят Адлия бошқармаси маъсул ходими Д.Матрасулов,  “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ  таълими” кафедрасининг мудири У.Шерипов, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедрасининг катта ўқитувчиси У.Ҳажиевлар маъруза қилдилар.  
 

Ёшлар – бугунги ва эратанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ҳар бир жамиятнинг истиқболи ва тараққиётини белгилаб берувчи муҳим омиллардан бири бу – ёш авлоднинг маънан ва жисмонан баркамоллиги билан боғлиқдир. Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилар экан улар мамлакатнинг бугунги ва эртанги кунини ҳал қилувчи кучига айланиб бормоқда. Шу аснода мустақиллик йилларида ёшларга қаратилган давлат сиёсати, унинг муваффақиятли амалга оширилиши ва бу борадаги салмоқли ишларни алоҳида таъкидлаш жоъиз.
Агар юртимизда ёшлар билан ишлаш соҳасидаги фаолиятни илмий тадқиқ этадиган бўлсак бу борадаги ишларни шартли равишда 3 босқичга бўлишимиз мумкин.